Хитойнинг Цзянсу провинцияси вакиллари “Жиззах” ЭИЗга ташриф буюрди

2017 йил 27 майда Хитойнинг Цзянсу провинцияси вакиллари “Жиззах” эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди. Цзянсу провинцияси Хитойнинг энг йирик саноат ишлаб чиқариш зонадаридан бири ҳисобланади. “Жиззах” ЭИЗ ҳудудида Цзянсу провинцияси компанияси иштирокида оптик тизимлар учун пассив ускуналар ва акссессуарлар ишлаб чиқарувчи “ZTT TELEKOM” қўшма корхонаси фаолият юритади.Делегация вакиллари ушбу корхонага ҳам ташриф буюришди.
Ташриф давомида Дирекция ва делегация раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича режаларни келишиб олишди.