«Жиззах» ЭИЗда «Global Optical Communication Uzbekistan» Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасининг «Оптик толали кабель ишлаб чиқариш» лойиҳаси иш бошлади

«Жиззах» ЭИЗ ҳудудида оптик толали кабель ва бошқа кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «Global Optical Communication Uzbekistan» Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси иш бошлади.


Лойиҳанинг умумий қиймати 11,0 млн. АҚШ долларини ташкил этади, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар – 6,05 млн. АҚШ доллар, лойиҳавий қуввати – йилига 26,2 минг км. Лойиҳа доирасида 50 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Бўлимлар: Янгиликлар