«Жиззах» ЭИЗда фаолият турлари

“Жиззах” МИЗ ҳудудида моддий-хомашё ресурсларини қайта ишлаш, махсус индустриал зона корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш ва республика миқёсида саноат кооперациясини ривожлантириш ва маҳаллий хомашё ва материаллар негизида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун барча имкониятлар яратилган.

“Жиззах” МИЗни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида қуйидаги тармоқ корхоналарини жойлаштириш мўлжалланган:

  • Электроника
  • Машинасозлик
  • Қурилиш материаллари
  • Кимё саноати
  • Енгил саноат
  • Озиқ-овқат саноати
  • Фармацевтика, тиббиёт ва косметика маҳсулотлари
  • Тери ва терини қайта ишлаш
  • Бошқа йўналишлар