Инвестиция буютрмасига талаблар

Мавжуд тартибга мувофиқ инвестор Дирекцияга «Жиззах» МИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш юзасидан, Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тўлдирилган инвестиция буюртманомасини тақдим этади, унга қуйидагилар илова қилинади:

  • инвестор рўйхатдан ўтказилган жой бўйича савдо реестридан кўчирма ёки ушбу инвесторнинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
  • тавсия қилинаётган лойиҳанинг бизнес-режаси;
  • инвесторнинг тегишли соҳадаги иш тажрибаси мавжудлигини тасдиқловчи, шунингдек тегишли соҳада амалга оширилган шунга ўхшаш лойиҳалар тўғрисидаги маълумот;
  • охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси;
  • инвестор ваколатли шахсларининг имзолари намуналарини тасдиқловчи ҳужжат.

Барча ҳужжатлар инвесторлар томонидан Дирекцияга давлат тили ёки рус тилидаги таржимаси илова қилинган, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳолда тақдим этилади. Инвестор тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги юзасидан жавоб беради.

  1. Дирекцияга тақдим этилаётган бизнес-режада қуйидаги асосий қоидалар акс эттирилган бўлиши керак:

ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва тури;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мўлжалланаётган нархлари ва сотиш бозорлари, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмлари;

тавсия этилаётган лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари;

ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун «Жиззах» МИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;

хом ашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш даврида хом ашё ва материаллар билан таъминланишнинг кафолатланган имконияти;

мўлжалланаётган ишлаб чиқариш технологиясининг экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолдаги тавсифи;

фойдаланилиши мўлжалланаётган савдо маркаси тўғрисидаги маълумот;

иқтисодий самарадорликнинг ҳисоб-китоблари, шунингдек лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечими;

киритиш мўлжалланаётган инвестицияларнинг ҳажми, тури ва муддатлари, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси, дастлабки 4 та белгилар даражасида бошланғич хом ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;

ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик асбоб-ускуналарнинг характери, уларнинг замонавий сифат стандартларига мувофиқлиги, лойиҳада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги;

ташкил этиладиган иш ўринларининг сони;

ташкил этиладиган корхонанинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 80 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш.