«Жиззах» ЭИЗда ишлатилган аккумуляторларни қайта ишлаш йўлга қўйилди

«Жиззах» эркин иқтисодий зонасида «Jizzax Akkumulyator Zavodi Distributor» МЧЖ базасида ишлатилган аккумуляторларни қайташ ишлаш орқали қўрғошин ломи, ҳомаки қўрғошин ва никел қоришмасини олиш ташкил этилди.

Қайта ишланган маҳсулотлар «Жиззах аккумулятор заводи» АЖда автомобиллар аккумуляторларини ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 150,0 минг тонна қўрғошинни қайта ишлаш ва 1,4 минг тонна никел қоришмасини олиш.

Қорхона доирасида 25та доимий иш ўринлари яратилди.

Бўлимлар: Янгиликлар