«Жиззах» ЭИЗга Россия Федерациясидан тадбиркорлар ташриф буюрди.

Жорий йилнинг 28 май куни Россия Федерациясидан «Опора России» васийлик кенгашин раиси С.Борисов  бошчилигидаги делегация «Жиззах» эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонларга ҳудуддаги инвестиция муҳити ва хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун яратилган кенг имкониятлар тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Делегация вакиллари қисқа вақт ичида ҳудудда қилинган ишларни этироф этиб, инвесторлар учун яратилга имкониятларни юқори баҳолади.

Ташриф якунида меҳмонларга эсдалик совғалари берилиб, келгусида Россия Федерациянинг йирик тадбиркорлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.

Бўлимлар: Янгиликлар