«Жиззах» ЭИЗ Дирекцияси

Эркин иқтисодий зона дирекцияси  — ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун ташкил этиладиган давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

  • Маъмурий кенгашнинг қабул қилинган қарорларига мувофиқ ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади, шунингдек уларнинг реестрини олиб боради;
  • Маъмурий кенгаш қарорларига мувофиқ инвесторлар билан ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, давлат мулкини «нол»га тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида ЭИЗ қатнашчилари билан шартномалар тузади;
  • ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидиради ва жалб этади;
  • Ишлаб чиқилган ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштиради;
  • «Ягона дарча» тамойили асосида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун зарур бўлган барча рухсатномаларни беришни ташкил этади;
  • Белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан ўз зиммаларига қабул қилинган мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини тизимли назорат қилади, кейинчалик натижаларни Маъмурий кенгашга тақдим этади;
  • ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқаради;
  • ЭИЗ ҳудудидаги лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш ва корхоналарнинг тўхтовсиз фаолият юритишини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ЭИЗ қатнашчиларига кўмаклашади;
  • ЭИЗни ривожлантириш дастурининг амалга оширилишини таъминлайди;
  • Экологик ҳолатнинг яхшиланиши устидан назоратни таъминлайди, шунингдек, ЭИЗ ҳудудида жойлашган тарихий-маданий бойликларнинг бут сақланиши учун жавоб беради;
  • ЭИЗ фаолиятини бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.