АҚШ элчиси «Жиззах» ЭИЗга ташриф буюрди

АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Памела Леора Спратлен хоним “Жиззах” эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад “Жиззах” ЭИЗда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, имтиёзлар ҳамда бу ерда олиб борилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишишдан иборат бўлди.
Ташриф довомида фойдаланишга топширилган лойиҳалар билан танишиш мақсадида элчи хоним “Juita Gulshana Invest” МЧЖ, “Roison Home White GOODS” ҚК ва “EcoClimate” ҚКларига ташриф буюрди.
Спратлен хоним қилинган ишларга юқори баҳо бериб, мамлакат иқтисодиётининг ўсишида эркин иқтисодий зоналарнинг роли муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг у Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини янада ривожлантириш учун ҳамкорликни қучайтириш ва америкалик тадбиркорларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича ўз фиклари билан ўртоқлашди.